Россия ИИВ ахборот манбаларида еълон қилинган маълумотларга кўра, Москва вилояти ҳудудида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан миграция қонунчилиги устидан назоратни кучайтиришга қаратилган навбатдаги рейдлар ташкил етилди. Тадбирлар давомида хорижий фуқароларнинг мамлакатда бўлиш қоидалари ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш тартиблари текширилди.
Текширувлар натижасида жами 113 та миграция қонунчилиги бузилиши ҳолати қайд етилган. Ушбу ҳолатлар бўйича тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган ва қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда.
Россияда вақтинча истиқомат қилаётган ва меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларга ўз ҳужжатларини, жумладан, рўйхатдан ўтиш (прописка) ва ишлаш учун рухсатномаларни қонуний талабларга мувофиқ ҳолда сақлаш ҳамда муддатларини ўз вақтида узайтириш тавсия етилади.









