SOS
Депортация

Новосибирск вилоятидан 7896 нафар мигрант чиқиб кетди: мавсумий ишлар якунланмоқда

Новосибирск вилоятидан 7896 нафар мигрант чиқиб кетди: мавсумий ишлар якунланмоқда

Новосибирск вилояти ИИВ бош бошқармаси раҳбари Андрей Кулков ҳукумат йиғилишида ҳудуддаги миграция ҳолати бўйича янги статистикани маълум қилди. Унга кўра, бир ҳафта давомида вилоятдан 7896 нафар хориж фуқароси чиқиб кетган, ҳудудга кириб келганлар сони эса 6879 нафарни ташкил этган.

Мутахассисларнинг қайд этишича, бу ҳолат мавсумий ишчиларнинг ёзги меҳнат фаолиятини якунлаб, ўз юртларига қайтиши билан боғлиқ. Таққослаш учун, 2025-йилнинг апрел ойида вазият аксинча бўлган: ўша вақтда ҳудудга 8017 нафар хорижлик кириб келган, бу эса аввалги ҳафтага нисбатан 2800 нафарга кўп эди.

Ихтиёрий чиқиб кетиш билан бир қаторда, ҳудудда назорат тадбирлари ҳам давом этмоқда. 2026-йил бошидан буён 1,5 минг нафар хориж фуқароси Россия ҳудудидан мажбурий тартибда чиқариб юборилган. Яқинда ўтказилган рейдлар давомида учта турар жой ва бешта қурилиш объектида 213 та қонунбузарлик ҳолати аниқланган.

Ушбу текширувлар натижасида 67 нафар шахсга нисбатан депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ҳозирги кунда улардан 50 нафари Россия ҳудудидан амалда чиқариб юборилган.

24.09.20261