SOS
Депортация

Новосибирскда мигрантлар учун навбатдаги рейд ўтказилди

Новосибирскда мигрантлар учун навбатдаги рейд ўтказилди

Новосибирск гарнизони ҳарбий тергов бўлими ходимлари ҳамда Россия ИИВ вакиллари томонидан ноқонуний миграцияга қарши курашиш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилди. Текширувлар «Азия-Сибир» сабзавот бозорида амалга оширилиб, унда ўндан ортиқ расмий шахслар иштирок етди.

Рейд давомида Россия фуқаролигини олган, бироқ ҳарбий ҳисобга туришдан бўйин товлаётган шахсларни аниқлашга еътибор қаратилди. Текширув жараёнида жами 87 нафар мигрант текширувдан ўтказилди. Улардан 12 нафари ҳарбий комиссариатга олиб борилиб, белгиланган тартибда ҳарбий ҳисобга қўйилди.

Шунингдек, ҳарбий хизматга чақирув пунктлари вакиллари томонидан мазкур шахсларга шартнома асосида ҳарбий хизматни ўташ бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди ва тегишли маълумотномалар тарқатилди. Расмийларнинг таъкидлашича, бундай текширувлар келгусида ҳам давом еттирилиши режалаштирилган.

Текширув вақтида бозор ҳудуди тўлиқ назоратга олингани сабабли ҳеч ким ҳудуддан чиқиб кета олмаган. Расмий идоралар вакиллари текширувлар давомида аниқланган ҳолатлар юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда иш олиб борилаётганини маълум қилди.

16.08.20260