Перм ўлкасининг Чусовский округи, Половинка қишлоғидаги қурилиш обектларидан бирида Россия ИИВнинг ҳудудий бўлими ходимлари томонидан текширув ўтказилди. Рейд жараёнида Россия гвардияси вакиллари ҳам иштирок етди.
Текширув вақтида қурилиш майдончасида 40 нафарга яқин хориж фуқароси бўлган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари уларнинг миграция қонунчилигига риоя етиш ҳолатини ўрганди. Натижада тўрт нафар шахсда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ва Россия ҳудудида бўлиш тартибига оид қоидабузарликлар аниқланди.
Қоидабузарлик содир етган шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Суд қарорига кўра, уларни Россия ҳудудидан чиқариб юбориш бўйича қарор қабул қилинди. Айни дамда ушбу фуқаролар хорижликларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган.
Полиция ходимлари мазкур шахсларни ноқонуний равишда ишга жалб қилган иш берувчининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун суриштирув ишларини олиб бормоқда.









