SOS
Депортация

Россия фуқаролигидан маҳрум бўлган 5 минг киши: асосий сабаб ва қоидалар

Россия фуқаролигидан маҳрум бўлган 5 минг киши: асосий сабаб ва қоидалар

Россия Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев Федерация Кенгашидаги чиқишида сўнгги уч йил ичида 5 минг нафар собиқ хорижий фуқаронинг Россия фуқаролиги бекор қилинганини маълум қилди. Вазирлик маълумотларига кўра, ушбу қарорга асосан Россия ҳудудида жиноят содир этганлик ҳолатлари сабаб бўлган.

Шунингдек, расмий статистика 2025-йилда Россияда вақтинчалик яшаш рухсатномаларини (РВП) бекор қилиш ҳолатлари 5 бараварга, яшаш гувоҳномаларини (ВНЖ) бекор қилиш эса 18 бараварга ошганини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, яшаш гувоҳномасини беришни рад этиш ҳолатлари 13 бараварга кўпайган, хорижликларнинг Россия фуқаролигини қабул қилиш кўрсаткичи эса учдан бир қисмга камайган.

ИИВ раҳбари ушбу ўзгаришларни Россия жамиятига интеграциялашиш нияти бўлмаган шахсларни аниқлаш ҳамда миграция қонунчилигини такомиллаштириш билан изоҳлади. Ҳозирги кунда Россия ҳудудида тахминан 6,5 миллион нафар хорижий фуқаро истиқомат қилмоқда.

Маълумот учун, 2026-йилнинг дастлабки тўққиз ойи давомида хорижликлар томонидан содир этилган жиноятлар сони 39,5 фоизга камайгани қайд этилган. Шунга қарамай, миграция сиёсатини кучайтириш ва хорижликларнинг ҳудудларда тўпланиши (анклавлар) олдини олиш бўйича янги тавсиялар ишлаб чиқилган.

10.11.20266