SOS
Депортация

Россияда 143 мингдан ортиқ хорижлик чиқариб юборилди: мигрантлар учун янги ҳисобот

Россияда 143 мингдан ортиқ хорижлик чиқариб юборилди: мигрантлар учун янги ҳисобот

Россия Хавфсизлик кенгаши маълумотларига кўра, 2026-йилнинг дастлабки 9 ойи давомида Россияга 6,9 миллион нафар хорижлик кириб келган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоизга камайган. 1-октябр ҳолатига кўра, Россия ҳудудида 5,9 миллион нафар хорижий фуқаро бўлиб турибди.

Ҳисобот даврида хорижликларга нисбатан 1,8 миллионта маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси расмийлаштирилган. Маъмурий тартибда мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида 143,1 мингта қарор қабул қилинган, бу ўтган йилга нисбатан уч баробар кўпдир. Шунингдек, 290,8 минг нафар хорижликка кириш тақиқланган (ўтган йилга нисбатан 75 фоизга кўп) ва 78,7 минг нафар мигрантнинг вақтинча бўлиш муддати қисқартирилган.

Расмий статистикага кўра, вақтинча яшаш учун рухсатнома (РВП) бериш 17 фоизга, яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) бериш эса 43 фоизга камайган. 1-октябр ҳолатига кўра, Россияда 67,8 минг нафар РВП ва 602,7 минг нафар ВНЖга эга хорижлик истиқомат қилмоқда.

Меҳнат мигрантлари орасида патент асосида ишлаётганлар сони 1,7 миллиондан ортиқни ташкил этиб, бу ўтган йилга нисбатан 12,6 фоизга камайган. Шу билан бирга, Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) фуқаролари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича иш берувчилардан 943,4 мингта хабарнома келиб тушган. Иш рухсатномасига эга бўлганларнинг 100,1 минг нафари малакали ва юқори малакали мутахассислар ҳисобланади.

12.11.20266