SOS
Депортация

Рязан вилоятида жазо муддатини ўтаган беш нафар хорижлик депортация қилинди

Рязан вилоятида жазо муддатини ўтаган беш нафар хорижлик депортация қилинди

Рязан вилоятида жазо муддатини ўтаб бўлган беш нафар хорижлик фуқаро Россия ҳудудидан чиқариб юборилди. Улар турли ҳуқуқбузарликлар, жумладан, оғир тан жароҳати етказиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва ўғрилик содир етганлик учун судланган еди. Шунингдек, гуруҳ таркибида миграция қоидаларини бузган шахслар ҳам бўлган.

Суд ҳукми ижро етилгач, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва суд ижрочилари ушбу шахсларни Москвадаги "Домодедово" халқаро аеропортига кузатиб қўйишди. Депортация қилинган шахслар ватанига ўз ҳисобларидан учиб кетишди.

Расмий маълумотларга кўра, ушбу шахсларга нисбатан Россия Федерациясига кириш тақиқланган. Белгиланган тартибга кўра, уларнинг Россияга қайта кириши камида 5 йил, кўпи билан 10 йил муддатга чекланган.

16.08.20260