SOS
Депортация

Саратовда 50 нафар хорижлик Россиядан чиқариб юборилади

Саратовда 50 нафар хорижлик Россиядан чиқариб юборилади

Саратов шаҳрида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан икки йўловчи автобуси тўхтатилди. Мазкур транспорт воситалари “Озинки” халқаро назорат-ўтказиш пункти йўналишида транзит тарзида ҳаракатланаётган бўлган. Автобусларда жами 110 нафар хориж фуқароси бўлган.

Саратов вилояти Ички ишлар бош бошқармаси маълумотига кўра, текширув жараёнида 50 нафар хорижлик Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний бўлиб тургани аниқланган. Ушбу шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, уларга жарима белгиланди ва мамлакатдан мажбурий чиқариб юбориш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, ноқонуний мигрантларни ташиш билан шуғулланган икки нафар ҳайдовчи ҳам маъмурий жавобгарликка тортилди ва жаримага қилинди. Миграция қоидаларига риоя қилмаслик ва ноқонуний ташиш хизматларидан фойдаланиш жиддий ҳуқуқий оқибатларга, жумладан, Россиядан депортация қилинишига олиб келиши мумкин.

09.11.20263