Саратов шаҳрида ўзини Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) ходими деб таништириб, маҳаллий тадбиркорлардан пул талаб қилган мигрант Россия фуқаролигидан маҳрум этилди. Ушбу қарор ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан фирибгарлик ҳолати аниқланганидан сўнг қабул қилинди.
Маълум бўлишича, фуқароликдан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор айнан Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қабул қилинган. Фирибгарлик билан шуғулланган шахс қилмиши учун қонуний жавобгарликка тортилган.
Суд ҳукмига кўра, айбланувчи дастлаб жазо муддатини ўтайди. Жазони ўтаб бўлганидан сўнг, яъни 2 йилдан кейин уни Россия ҳудудидан чиқариб юбориш ва ватанига депортация қилиш режалаштирилган.









