Приморье ўлкаси миграция бошқармаси ходимлари сохта ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланган хорижлик фуқарони Россия ҳудудидан депортация қилди. 1984-yilda туғилган ушбу шахс Россия Жиноят кодексининг 327-моддаси 3-қисми (ҳужжатларни қалбакилаштириш) бўйича айбдор деб топилган.
Аниқланишича, фуқаро интернет орқали сотиб олинган сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси билан йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган. Суд қарорига кўра, у колонияда 4 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган эди. Жазо муддатини ўтаб бўлгач, унинг Россия ҳудудида қолиши исталмаган деб топилди ва у Артём шаҳридаги хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилди.
Россия қонунчилигига мувофиқ, депортация қилинган шахсга нисбатан Россия Федерациясига кириш тақиқланган. Ушбу фуқаро давлат чегарасини кесиб ўтганидан сўнг, унга 5 йил муддатга Россияга киришга рухсат берилмайди.
Миграция органлари хорижлик фуқароларни ҳужжатларни расмийлаштиришда қонун талабларига қатъий риоя қилишга ва интернет орқали шубҳали ҳужжатларни харид қилмасликка чақиради. Бундай қилмишлар нафақат жарима, балки озодликдан маҳрум этилиш ва мамлакатдан мажбурий чиқариб юборилишига сабаб бўлади.









