SOS
Депортация

Татаристонда қоидабузарлик содир етган Ўзбекистон фуқароси озодликдан маҳрум етилди

Татаристонда қоидабузарлик содир етган Ўзбекистон фуқароси озодликдан маҳрум етилди

Татаристоннинг Лаишево туманида Ўзбекистон фуқаросига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Аниқланишича, фуқаро маст ҳолатда автомобил бошқаргани учун йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан тўхтатилган. Текширув давомида у тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортган ва ҳайдовчилик гувоҳномасига ега бўлмагани маълум бўлган.

Суд жараёнида айбланувчининг аввалги қонунбузарликлари ҳам инобатга олинди. Хусусан, у 2025-йил декабр ойида ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум етилган бўлса-да, 2026-йилнинг май ойида яна рулга ўтирган. Шунингдек, у Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб тургани ва аввалроқ Москва суди томонидан гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят учун шартли жазо тайинлангани аниқланди.

Суд қарорига кўра, фуқаро уч йил-у бир ой муддатга умумий тартибли колонияга жойлаштирилди. Шунингдек, у икки йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум етилди. Ҳукм ўқилган заҳоти шахс суд залида ҳибсга олинди, унинг автомобили еса егасига (онаси) қайтариб берилди.

16.08.20260