Ўзбекистоннинг беш нафар фуқароси шифокор кўрсатмасисиз гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилгани учун (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 6.9-моддаси) Удмуртиядан депортация қилинди.
Бу ҳақда республика бўйича Федерал суд ижрочилари хизмати бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда. Чет эл фуқаролари Россияга миграция карталари орқали келишган ва ишлаш учун рухсатнома расмийлаштиришаётган бўлган, бироқ мажбурий тиббий кўрик пайтида уларда гиёҳвандлик моддалари аниқланган. Мигрантлар жаримага тортилиб, мамлакат ҳудудидан бадарға қилинган.
Дастлаб улар Ижевск шаҳридаги Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлишган, шундан сўнг улар Қозон аэропортигача кузатиб қўйилган. У ердан улар ўз ватанларига учиб кетишган.









