SOS
Депортация

Волгоград вилоятида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан рейдлар ўтказилди

Волгоград вилоятида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан рейдлар ўтказилди

Волгоград вилояти Федерал хавфсизлик хизмати бошқармаси маълумотига кўра, Октябрский туманида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан кенг кўламли рейдлар ўтказилди. Текширувларда ИИВ, Росгвардия, Роспотребнадзор, суд ижрочилари ва ҳарбий комиссариат вакиллари иштирок етди.

Рейд давомида меҳмонхоналар, ётоқхоналар, умумий овқатланиш шохобчалари, қурилиш майдончалари ҳамда чорвачилик хўжаликлари текширилди. Хусусан, хорижий фуқароларнинг Россия ҳудудида бўлиш қонунийлиги ва ишлаш учун рухсатномалари кўздан кечирилди.

Шунингдек, саноат ҳудудлари ва омборхоналарда учувчисиз учиш аппаратларини (УУА) сақлаш, таъмирлаш, йиғиш ёки учириш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларни аниқлаш бўйича қидирув ишлари олиб борилди. Расмий маълумотларга кўра, текширув жараёнида шубҳали ҳолатлар аниқланмаган.

Йўл-патрул хизмати ходимлари транспорт воситаларини тўхтатиб, ҳайдовчиларнинг ҳужжатларини ва автомобил салонларини текширувдан ўтказди. Бу жараёнда қурол-яроғ, ўқ-дорилар ҳамда учувчисиз учиш аппаратларини ноқонуний ташиш ҳолатларини аниқлашга еътибор қаратилди.

Масъул идоралар вакиллари хавфсизликни таъминлаш мақсадида шундай рейдлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам давом еттирилишини маълум қилди.

16.08.20260