SOS
Диаспора

Ленинград вилоятидаги 16 минг ўзбекистонлик ишчи учун янги шароитлар муҳокама қилинди

Ленинград вилоятидаги 16 минг ўзбекистонлик ишчи учун янги шароитлар муҳокама қилинди

2024-йил 11-сентябр куни Ўзбекистон Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси ҳамда мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси масъуллари Ленинград вилояти Кингисепп тумани маъмурияти раҳбари Виктор Толкачев ҳамда ҳудудий ички ишлар ва фавқулодда вазиятлар идоралари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Ленинград вилоятида айни вақтда 16 000 нафарга яқин ўзбекистонлик меҳнат муҳожири фаолият юритаётгани қайд этилди. Томонлар ушбу фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.

Шунингдек, музокаралар доирасида ҳудудда ишлаётган ватандошларимиз учун меҳнат шароитларини янада яхшилаш ҳамда маҳаллий масъул ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш бўйича келишувларга эришилди. Ушбу чора-тадбирлар мигрантларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда меҳнат қилаётган фуқароларимиз ўзларини қизиқтирган саволлар ёки юзага келган муаммолар юзасидан Миграция агентлигининг +7 (495) 803-40-00 рақамли 24/7 ишловчи колл-марказига мурожаат қилишлари мумкин. Шунингдек, +7 (925) 045-47-44 ишонч рақами орқали Telegram ва WhatsApp мессенжерлари орқали ҳам боғланиш имконияти мавжуд.

15.09.20261