SOS
Диаспора

Приморе ўлкасида ўзбекистонлик мигрантлар фарзандлари учун махсус синфлар очилади

Приморе ўлкасида ўзбекистонлик мигрантлар фарзандлари учун махсус синфлар очилади

Россиянинг Приморе ўлкасида Ўзбекистондан келган меҳнат мигрантлари фарзандлари учун таълим шароитларини яхшилаш мақсадида янги лойиҳалар амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консули Хожиакбар Ваҳобов ҳамда Приморе ўлкаси таълим вазири Елвира Шамонова ўртасидаги учрашувда келишиб олинди.

Учрашув якунларига кўра, ўлкага келаётган ўзбекистонлик мигрантларнинг фарзандлари учун махсус синфлар ҳамда мактабгача тайёргарлик курсларини биргаликда ташкил етиш бўйича келишувга еришилди. Ушбу ташаббус болаларнинг таълим жараёнига мослашувини осонлаштиришга қаратилган.

Шунингдек, томонлар 2027-йилдан бошлаб ўзаро ҳамкорлик доирасида мактаб ўқувчиларини ёзги таътил даврида болалар соғломлаштириш оромгоҳларига юбориш амалиётини қайта тиклашга келишиб олдилар. Мазкур алмашинув тенглик асосида амалга оширилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Приморе ўлкаси Таълим вазирлиги ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан ҳам келишувга еришилди.

16.08.20266