SOS
Диаспора

Қозонда ўзбекистонлик санъаткорлар иштирокида халқаро маданий фестивал бўлиб ўтади

Қозонда ўзбекистонлик санъаткорлар иштирокида халқаро маданий фестивал бўлиб ўтади

21-ноябр куни Қозон шаҳридаги «Пирамида» консерт залида «Шарқ бозори» халқаро мусиқа фестивалининг гала-консерти бўлиб ўтади. Тадбирда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакати ва Россия ҳудудларидан 200 дан зиёд ижодкорлар иштирок этиши режалаштирилган.

Фестивалда Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, шунингдек, Жазоир, Ироқ, Марокаш, Саудия Арабистони, Эрон ва бошқа давлатлардан келган санъаткорлар ўз миллий маданияти, мусиқаси ва рақсларини намойиш этади. Бу Россияда яшаб меҳнат қилаётган ватандошларимиз учун ўз миллий санъати билан яқиндан танишиш имкониятини яратади.

Консерт дастурининг асосий меҳмонлари қаторида Ўзбекистоннинг «Ялла» ансамбли ҳам бор. Жамоа ўзининг машҳур «Учқудуқ», «Чойхона» ва «Чинури» каби қўшиқлари билан чиқиш қилади. Шунингдек, саҳнада қозоқ эстрадаси вакили Роза Римбаева ва адигейлик ижрочи Айдамир Мугу ҳам иштирок этади.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, мазкур тадбир турли халқлар маданиятини бирлаштирувчи ва дўстлик муҳитини тарғиб қилувчи йирик маданий лойиҳа ҳисобланади. Консертга ташриф буюрмоқчи бўлган томошабинлар чипталарни махсус платформалар орқали харид қилишлари мумкин.

16.11.20261