SOS
Диаспора

Екатеринбургда ўзбекистонлик ёш рассомларнинг асарлари намойиш этилмоқда

Екатеринбургда ўзбекистонлик ёш рассомларнинг асарлари намойиш этилмоқда

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 2026-йил 11-сентябрдан 17-сентябргача бўлиб ўтаётган Халқаро ёшлар фестивали доирасида ўзбекистонлик ёш рассомларнинг асарлари намойиш этилмоқда. Кўргазмада Ўзбекистон вакиллари билан бир қаторда Ҳиндистон, Эфиопия, Баҳрайн, Арманистон ва бошқа 90 дан ортиқ мамлакат ижодкорларининг ишлари ўрин олган.

Экспозиция турли халқларнинг маданияти ва анъаналарига бағишланган. Унда намойиш этилаётган рангтасвир ва графика асарларида миллий анъаналар, она юрт манзаралари ҳамда кундалик ҳаёт лаҳвалари акс эттирилган. Кўргазма анъанавий санъатни замонавий технологиялар билан уйғунлаштирган ҳолда ташкил этилган.

Фестивал доирасида ташриф буюрувчилар учун виртуал реаллик зонаси ҳамда сунъий интеллект ёрдамида расм яратиш имконини берувчи интерактив майдончалар ҳам фаолият кўрсатмоқда. Меҳмонлар классик санъат асарлари билан танишиш баробарида, ўзларининг ижодий ишларини рақамли форматда яратишлари мумкин.

Мазкур халқаро кўргазма "Таврида.АРТ" лойиҳаси ҳамда Россия Рассомлар уюшмаси томонидан Россия Президенти маданий ташаббуслар жамғармаси кўмагида ташкил этилган. Кўргазма 17-сентябрга қадар давом этади.

14.09.20261