SOS
Диаспора

Ёкутскда мигрантлар ва уларнинг фарзандлари учун бепул рус тили курслари очилди

Ёкутскда мигрантлар ва уларнинг фарзандлари учун бепул рус тили курслари очилди

Ёкутск шаҳридаги Ижтимоий ва маданий мослашув маркази хорижлик фуқаролар ҳамда уларнинг фарзандлари учун рус тилини ўрганиш имкониятини тақдим этмоқда. Бу айниқса 2025-йилдан бошлаб мактабга қабул қилинадиган хорижлик болалар учун муҳим, чунки улар рус тилини билиш даражаси бўйича тестдан ўтишлари талаб этилади.

Марказда катталар ва 6,5 ёшдан ошган болалар учун 36 соатлик бепул ўқув курслари ташкил этилган. Машғулотлар катталар учун эркаклар ва аёллар гуруҳларига алоҳида бўлинган ҳолда ўтказилади. Шунингдек, марказга шахсан бориш имкони бўлмаганлар учун масофавий (онлайн) таълим шакли ҳам мавжуд.

Курслар тестга тайёрлашни мақсад қилмаган бўлса-да, улар рус тилини тушуниш, сўз бойлигини ошириш ҳамда кундалик мавзуларда эркин мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради. Дарслар Ёкутск шаҳри, Окружное шоссеси, 10/1 манзилидаги «Олёкма» савдо марказининг 2-қаватида ўтказилади.

Қўшимча маълумот олиш ёки курсларга ёзилиш учун 8 (800) 100-60-59, 8 (961) 867-67-87 ва 8 (4112) 31-88-99 телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин. Марказ иш вақти душанбадан жумагача, соат 09:00 дан 18:00 гача (тушлик танаффуси 13:00 дан 14:00 гача) этиб белгиланган.

29.09.20260