Россияда меҳнат фаолиятини юритаётган хорижий фуқаролар учун янги қонунчилик талаблари жорий этилмоқда. 241-ФЗ-сонли федерал қонунга мувофиқ, 2027-йил 1-январдан эътиборан хорижлик ишчининг даромадлари тўғрисидаги маълумотларнинг мавжуд эмаслиги патент ёки ишлаш учун рухсатномани бекор қилиш ёхуд уларни беришни рад этиш учун асос бўлади.
Ушбу назорат механизми босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Хусусан, 2026-йил 1-октябрдан бошлаб солиқ органлари хорижликларнинг даромадлари, яъни суғурта бадаллари бўйича ҳисоб-китоблар ҳақидаги маълумотларни Россия ИИВга тақдим этиб келмоқда. Шунингдек, 2026-йил 25-октябрдан Пенсия ва ижтимоий суғурта жамғармаси хорижликларнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги ахборотларни давлат электрон тизимлари орқали ИИВга узатишни бошлаган.
2027-йил 1-январдан бошлаб, агар хорижий фуқаронинг календар йил давомидаги 3, 6, 9 ва 12 ойлик даврлар учун олинган даромадлари, тўловлари ва бошқа мукофотлари бўйича суғурта бадаллари ҳисоб-китобларида маълумотлар қайд этилмаган бўлса, унинг ишлаш учун рухсатномаси ёки патенти бекор қилинади. Шу сабабли, мигрантлар ўз иш берувчилари томонидан даромадлар ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботлар тўғри тақдим этилаётганини назорат қилишлари тавсия этилади.









