Камчатка ўлкаси, Петропавловск-Камчацкий шаҳрида яшовчи 44 ёшли фуқаро хорижий фуқароларни сохта миграция ҳисобига қўйганликда айбланмоқда. Россия ИИВнинг ҳудудий бошқармаси хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов маълумотларига кўра, жорий йилнинг июн ва июл ойлари давомида аёл ўзига тегишли бўлган иккита турар жой манзилида яқин хориж давлатларидан бирининг 18 нафар фуқаросини рўйхатдан ўтказган. Бироқ, ушбу шахслар кўрсатилган манзилларда ҳақиқатда яшамаган ва уларга турар жой тақдим етилмаган.
Аниқланишича, аёл хорижликларни сохта рўйхатга олиш евазига пул мукофоти олиб турган. Ҳозирда гумонланувчига нисбатан “яшаш жойидан кетмаслик ва ўзини муносиб тутиш” тарзидаги еҳтиёт чораси қўлланилган.
Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322.3-моддасига кўра, хорижий фуқароларни сохта миграция ҳисобига қўйганлик учун қонунчиликда беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. Айни дамда воқеа юзасидан суриштирув ишлари давом етмоқда.









