SOS
Ҳужжатлар

Мигрантлар ҳужжат расмийлаштиришда икки марта тўлов қилишга мажбур бўлгани аниқланди

Мигрантлар ҳужжат расмийлаштиришда икки марта тўлов қилишга мажбур бўлгани аниқланди

Россия Бош прокуратураси томонидан ўтказилган текширувлар натижасида Россия ИИВнинг Свердловск вилояти бўйича «Паспорт-виза хизмати» (ПВС) филиали собиқ раҳбари Александр Луканинга нисбатан жиддий айбловлар илгари сурилди. Тергов маълумотларига кўра, 2011-йилдан 2024-йилгача филиални бошқарган мансабдор шахс мигрантлар учун мўлжалланган хизматлар тизимида коррупцион схема ташкил этган.

Прокуратура хулосасига кўра, 2016-йил сентябридан бошлаб А. Луканин мигрантларни чалғитувчи схемани йўлга қўйган. Унга кўра, хорижлик фуқаролар ҳужжатларни расмийлаштириш учун давлат идорасига тўлов қилгандан сўнг, яна унга алоқадор бўлган хусусий компанияларга ҳам қўшимча ҳақ тўлашга мажбур бўлишган. Ушбу ноқонуний фаолият орқали олинган умумий даромад 1,2 миллиард рублдан ошиб кетган.

Аниқланишича, ушбу маблағлар эвазига мансабдор шахс ўзи, турмуш ўртоғи ва қизи номига 300 миллион рублдан ортиқ қийматга эга 52 та кўчмас мулк объектини харид қилган. Айни пайтда А. Луканин мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб, 2024-йилда ҳибсга олинган ва унга нисбатан жиноий иш ҳамда аксилкоррупция текширувлари олиб борилмоқда.

Ушбу ҳолат мигрантларга ҳужжат топшириш жараёнида фақат расмий давлат идоралари орқали иш кўриш ва шубҳали воситачи компанияларнинг хизматларидан эҳтиёт бўлиш муҳимлигини кўрсатади. Прокуратура маълумотларига кўра, ноқонуний йўл билан орттирилган барча активлар давлат фойдасига мусодара қилиниши режалаштирилган.

07.11.20268