SOS
Ҳужжатлар

Мигрантлар онлайн тўловлар учун 1,2 млрд рубль сарфлади: асосий харажатлар нималарга кетмоқда?

Мигрантлар онлайн тўловлар учун 1,2 млрд рубль сарфлади: асосий харажатлар нималарга кетмоқда?

First Data таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, 2026-йилнинг январидан августигача бўлган даврда Россиядаги меҳнат мигрантлари томонидан амалга оширилган онлайн тўловлар ҳажми 1,2 миллиард рублни ташкил этди. Бу даврда онлайн операциялар сони 116 фоизга ўсган бўлиб, жами 1 миллиондан ортиқ транзакция қайд этилган.

Статистикага кўра, харажатларнинг энг катта қисми патентлар ва миграция хизматлари учун тўловлардан иборат. Ушбу турдаги транзакциялар сони йил бошидан буён 2086 фоизга, яъни 20 баравардан кўпроққа ошган. Ҳозирда ҳар учинчи онлайн тўлов айнан шу хизматлар учун амалга оширилмоқда.

Шунингдек, кундалик эҳтиёжлар учун онлайн харидлар ҳажми ҳам сезиларли даражада кўпайган. Хусусан, кийим-кечак харидлари 180 фоизга, мобил алоқа ва интернет хизматлари учун тўловлар 115 фоизга, каршеринг ва автомобиль ижараси 89 фоизга ошган. Смартфон аксессуарлари ва техника харидлари 65 фоизга, стриминг платформалари ҳамда кўнгилочар хизматлар учун сарф-харажатлар эса 54 фоизга кўпайган.

Тадқиқот натижаларига кўра, онлайн харидларни асосан 25 ёшдан 45 ёшгача бўлган фойдаланувчилар амалга оширмоқда. Эркаклар умумий харидларнинг 73 фоизини, аёллар эса 27 фоизини ташкил этган. Эслатиб ўтамиз, Россия ИИВ маълумотларига кўра, 2027-йил 1-январдан бошлаб меҳнат мигрантлари ўзларининг ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ тўлашлари белгиланган.

14.09.20263