Россияда жорий этилган «Амина» мобил иловаси орқали ҳисобга туриш тартиби ва муддатлари хорижий фуқароларнинг келиб чиқиш давлатига қараб турлича белгиланди. Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу жараённи амалга ошириш муддати 15 кун этиб белгиланган.
Агар сизда амалдаги қоғоз шаклидаги рўйхатдан ўтиш ҳужжати бўлмаса ва мамлакатга «Амина» тажриба режими жорий этилгандан сўнг кириб келган бўлсангиз, ҳисобга туриш учун 15 кунлик муддатга риоя қилишингиз талаб этилади. Ушбу муддат ўтиб кетиши турли маъмурий ноқулайликларга сабаб бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, агар сизда аввалдан мавжуд бўлган қоғоз шаклидаги рўйхатдан ўтиш муддати тугаган бўлса, «Амина» иловаси орқали ҳисобга туриш учун 30 иш куни муҳлат берилади. Бошқа давлат фуқаролари учун эса бу муддатлар турлича: Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари учун 30 кун, визасиз режимдаги бошқа давлатлар фуқаролари учун эса 7 иш кунини ташкил этади.
Мигрантлардан ўзларига тегишли бўлган муддатларни аниқ ҳисобга олиш ва белгиланган вақт ичида илова орқали рўйхатдан ўтиш тавсия этилади. «Амина» иловаси билан боғлиқ қўшимча маълумотларни расмий манбалар орқали текшириб бориш мақсадга мувофиқдир.









