SOS
Ҳужжатлар

Патент учун ҳужжат топшириш муддатини ўтказиб юборган мигрантларни нималар кутмоқда?

Патент учун ҳужжат топшириш муддатини ўтказиб юборган мигрантларни нималар кутмоқда?

Россия Федерацияси қонунчилигига кўра, мамлакат ҳудудига кириб келган чет эл фуқаролари патент олиш учун ҳужжатларни белгиланган муддат ичида тақдим этишлари шарт. Хусусан, 15-август куни Россияга кирган шахс 30 кунлик муддат, яъни 15-сентябр санасига қадар тегишли идораларга мурожаат қилиши лозим эди.

Агар ушбу муддат ўтказиб юборилган бўлса, 25-сентябр куни миграция марказига ҳужжат топширишга бориш қонуний талабларнинг бузилиши ҳисобланади. Муддатнинг ўтиши маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг (КоАП РФ) 18.20-моддасига асосан, патент расмийлаштириш муддатини бузганлик учун 10 мингдан 15 минг рублгача миқдорда жарима белгиланган. Мигрантлар ўзларининг қонуний мақомини сақлаб қолиш учун белгиланган муддатларга қатъий риоя қилишлари тавсия этилади.

22.09.20264