SOS
Ҳужжатлар

Россияда 2026-йил 1-сентабрдан кучга кирган асосий ўзгаришлар

Россияда 2026-йил 1-сентабрдан кучга кирган асосий ўзгаришлар

2026-йил 1-сентабрдан Россияда бир қатор қонунчилик ўзгаришлари кучга кирди. Хусусан, хорижлик фуқаролар учун тиббий кўрикдан ўтиш муддати қисқартирилди. Ендиликда чет ел фуқаролари тиббий кўрикни 90 кун емас, балки 30 кун ичида ўтишлари шарт.

Меҳнат шароитларида ҳам ўзгаришлар рўй берди. Йиллик ортиқча иш вақти (сверхурочная работа) лимити 120 соатдан 240 соатгача оширилди. Бунда 121-соатдан бошлаб ҳар бир ортиқча ишланган соат камида икки баробар миқдорда тўланиши белгиланди. Шунингдек, 3 ёшгача боласи бор аёллар ҳамда ёлғиз ота ёки васийлар учун ишга киришда синов муддатини белгилаш тақиқланди.

Ижтимоий соҳада ҳам янгиликлар бор. 64 ёшга тўлган еркаклар ва 59 ёшга тўлган аёллар учун муайян шартлар асосида иккинчи пенсияни расмийлаштириш имконияти яратилди. Бундан ташқари, мактабларда дарс вақтида мобил телефонлардан фойдаланиш тақиқланди ва мактаб қўнғироқлари ўрнига мусиқий оҳанглар жорий етилди.

Шунингдек, Россияда рақамли рубл муомалага киритила бошланди ҳамда фуқароларга қимор ўйинларида иштирок етишни чеклаш учун ўзини-ўзи тақиқлаш реестрига ариза бериш ҳуқуқи тақдим етилди. Тиббий диспансеризация тартибига еса юрак-қон томир тизимини текшириш бўйича қўшимча текширувлар киритилди.

31.08.20260