SOS
Ҳужжатлар

Россияда ўқиётган талабалар учун ишлаш тартиби: кимга патент керак?

Россияда ўқиётган талабалар учун ишлаш тартиби: кимга патент керак?

Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг ишлаш ҳуқуқи уларнинг ўқиш шаклига боғлиқ. Аккредитациядан ўтган таълим дастури бўйича кундузги (очний) бўлимда ўқиётган талабалар ўқишдан бўш вақтларида ишлаш учун патент ёки алоҳида рухсатнома олишлари шарт эмас.

Бироқ, кундузги-сиртқи (очно-заочний) ёки сиртқи (заочний) бўлимда ўқийдиган талабалар ишлаш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришлари шарт. Бунда Россияга визасиз кириб келганлар патент, виза билан келганлар эса ишлаш учун рухсатнома олишлари лозим.

Шуни ёдда тутиш керакки, талаба ўқишни тамомлаган ёки ўқишдан четлаштирилган тақдирда, иш берувчи у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиши шарт. Шунингдек, ҳар қандай ҳолатда ҳам иш берувчи хорижлик талаба билан меҳнат шартномаси тузилгани ёки бекор қилингани ҳақида 3 иш куни ичида Россия ИИВни хабардор қилиши талаб этилади.

Бундан ташқари, Россиядаги хорижлик талабалар ўқиш даврида вақтинчалик яшаш учун рухсатнома (РВПО) олиш имкониятига эга. Олий ўқув юртини қизил диплом билан тамомлаган хорижлик битирувчилар эса тўғридан-тўғри Россияда яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

05.11.202616