SOS
Ҳужжатлар

Россияда сохта ҳужжатлар билан ишлаган ўзбекистонлик мигрант аниқланди

Россияда сохта ҳужжатлар билан ишлаган ўзбекистонлик мигрант аниқланди

Қорачой-Черкасия Республикаси ИИВ ходимлари томонидан чет эл фуқаросининг Россия ҳудудида ноқонуний бўлишини ташкил этиш ҳолати аниқланди. Тергов маълумотларига кўра, 40 ёшли Николаевское қишлоғи фуқароси 35 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг мамлакатда ноқонуний қолиши учун шароит яратган.

Аниқланишича, 2026-йил 18-август куни гумонланувчи аёл хорижлик шахс учун меҳнат фаолиятини амалга ошираётганини тасдиқловчи сохта ҳужжатлар ҳамда меҳнат шартномаси тузилганлиги тўғрисидаги билдиришномани расмийлаштирган. Ушбу ҳужжатлар кейинчалик патент олиш учун фойдаланилган.

Қорачой-Черкасия ИИВ томонидан тўпланган материаллар асосида Черкесск шаҳри ИИБ тергов органи томонидан гумонланувчига нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322.1-моддаси 1-қисми (ноқонуний миграцияни ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда аёлга нисбатан яшаш жойидан чиқмаслик ва тегишли хулқ-атвор ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия қонунчилигига кўра, меҳнат фаолияти учун ҳужжатларни сохталаштириш ёки фирибгарлик йўли билан патент олиш жиддий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Бундай ҳолатларда нафақат ҳужжат тайёрлаган шахслар, балки сохта ҳужжатлардан фойдаланган хорижлик фуқаролар ҳам жавобгарликка тортилиши ҳамда депортация қилиниши мумкин.

05.11.20267