SOS
Ҳужжатлар

Россиянинг қайси ҳудудларида иш рухсатномаси билан меҳнат қилаётганлар кўп?

Россиянинг қайси ҳудудларида иш рухсатномаси билан меҳнат қилаётганлар кўп?

Россия Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) 2026-йилнинг дастлабки тўққиз ойи учун хорижлик ишчиларнинг ҳудудлар бўйича тақсимотига оид статистикани эълон қилди. Унга кўра, жорий йилда Россия бўйлаб жами 215,3 минг нафар хориж фуқароси иш рухсатномасини расмийлаштирган. Бу кўрсаткич 2025-йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 18 фоизга кўпдир (ўтган йили 177 минг киши қайд этилган).

Статистикага кўра, иш рухсатномаси билан фаолият юритаётган хорижликларнинг энг катта қисми Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятига тўғри келади. Ушбу икки ҳудудда жами 51,4 минг нафар хорижлик ходим меҳнат қилмоқда. Шунингдек, етакчи ҳудудлар қаторидан Москва (29,6 мингдан ортиқ) ва Москва вилояти (23,1 минг) ҳам жой олган.

Бундан ташқари, Приморье ўлкасида 13,1 минг, Амур вилоятида 10,4 минг, Хабаровск ўлкасида 10,3 минг, Забайкалье ўлкасида 8,8 минг ва Татаристонда 6,9 минг нафар хорижлик иш рухсатномаси асосида ишламоқда. Энг кам кўрсаткич эса Чувашия, Қурғон вилояти, Шимолий Осетия, Чеченистон ва Доғистон каби ҳудудларда кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, иш рухсатномаси Россияга виза асосида кириб келган хорижликлар учун талаб қилинади. Виза талаб этилмайдиган тартибда келган мигрантлар эса ишлаш ҳуқуқини берувчи патент расмийлаштиришлари лозим. Ушбу маълумотлар фақат расмий рухсатнома олган ходимларни қамраб олади.

11.11.20265