SOS
Ҳужжатлар

Ханти-Мансийскда ноқонуний ҳужжатлар тайёрлаган гуруҳ етакчиси судланди

Ханти-Мансийскда ноқонуний ҳужжатлар тайёрлаган гуруҳ етакчиси судланди

Ханти-Мансийск автоном округи суди мигрантларни ноқонуний қонунийлаштиришда айбланган жиноий гуруҳ аъзосига нисбатан чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирди. Суд қарорига кўра, айбланувчи 4 йил-у 6 ой муддатга умумий тартибли колонияга жойлаштирилди ва 1,1 миллион рубл миқдорида жаримага тортилди.

Прокуратура маълумотларига кўра, жиноий гуруҳ 2022-йилдан 2024-йилгача бўлган даврда сохта ҳужжатлар ёрдамида 223 нафар хорижлик фуқаронинг Россияда ноқонуний қолишига кўмаклашган. Шунингдек, 2023–2024-йилларда гуруҳ аъзолари рус тили, Россия тарихи ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳонларни сохта йўл билан ўтказиб, яна 243 нафар мигрантнинг қонунийлаштирилишига сабабчи бўлишган.

Суд жараёнида айбланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган. У жиноий уюшмада иштирок етиш, хорижликларни сохта рўйхатга олиш ва уларнинг ноқонуний бўлишини ташкил етишда айбдор деб топилди. Ҳимоя томонининг апелляция шикояти қаноатлантирилмади ва суд ҳукми қонуний кучга кирди.

18.08.20260