SOS
Ҳужжатлар

Ямало-Ненец округида 6 нафар мигрантнинг рус тили сертификатлари бекор қилинди

Ямало-Ненец округида 6 нафар мигрантнинг рус тили сертификатлари бекор қилинди

Ямало-Ненец автоном округининг Лабитнанги шаҳрида прокуратура талабига биноан 6 нафар хорижлик фуқаронинг рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асосларини билишини тасдиқловчи сертификатлари бекор қилинди. Бу ҳақда "Ямал 1" нашри хабар бермоқда.

Аниқланишича, мазкур ҳужжатлар 2022-yilda ноқонуний равишда берилган. Шаҳарда пул эвазига мигрантларнинг билимини текширмасдан, сохта сертификатлар тайёрлаб берувчи гуруҳ фаолият юритган. Ҳозирда ушбу шахслар томонидан берилган ҳужжатлар суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилди.

Суд назорат идорасининг талабини тўлиқ қаноатлантирди. Эндиликда прокуратура суд қарорининг ижро этилишини назоратга олади. Ушбу ҳолат мигрантларнинг Россияда қонуний мақомга эга бўлиш жараёнида қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиши жиддий ҳуқуқий оқибатларга олиб келишини кўрсатади.

16.11.20263