Омск вилоят прокуратураси наркотик моддаларни ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан суд ҳукмини еълон қилишни сўради. Айбланувчилар орасида Омск ва Новосибирск шаҳарлари аҳолиси билан бир қаторда хорижий давлатлар фуқаролари ҳам бор. Гуруҳ аъзолари 2022-йилнинг сентябр ойида ўтказилган махсус операция давомида қўлга олинган еди.
Тергов маълумотларига кўра, жиноий гуруҳ Омск, Кемерово вилоятлари ва Олтой ўлкасида мефедрон ишлаб чиқариш лабораторияларини ташкил етган. Тайёрланган синтетик гиёҳванд моддалар интернет орқали сотилган, тушган маблағлар еса криптовалютага ўтказилиб, нақдлаштирилган. Тинтувлар давомида умумий қиймати 200 миллион рублдан ортиқ бўлган 78 килограммдан зиёд тақиқланган моддалар мусодара қилинган.
Прокуратура айблов хулосасида гуруҳнинг уч нафар раҳбарига 23 йилдан 24 йилгача қамоқ жазоси, шунингдек, 4,5 миллион рубл миқдорида жарима тайинлашни талаб қилди. Гуруҳ таркибида “кимёгар”, “етказиб берувчи”, “курер” ва “техник ёрдам оператори” вазифаларини бажарган қолган иштирокчиларга еса 18 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси сўралмоқда.
Суд жараёнида айбланувчиларнинг мол-мулки, кўчмас мулклари ва банк ҳисоб рақамлари хатловга олинган. Ушбу ҳолат Россия ҳудудида ноқонуний фаолият билан шуғулланиш, хусусан, гиёҳванд моддалар савдосига аралашиб қолиш жуда оғир жиноий оқибатларга, жумладан, узоқ муддатли қамоқ жазосига олиб келишини яна бир бор еслатиб ўтади.









