Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Иркуцк вилояти бўйича бошқармаси хабарига кўра, Брацк шаҳрида тўрт нафар хорижий фуқаро ва бир нафар маҳаллий аёлга нисбатан суд ҳукми чиқарилди. Улар ҳарбий шон-шараф рамзларини ҳақорат қилиш ҳамда ноқонуний миграцияни ташкил етиш билан боғлиқ жиноятларда айбдор деб топилди.
Тергов маълумотларига кўра, 2024-йил сентябр ойида тўй маросими вақтида бир гуруҳ хорижликлар Брацкдаги Шон-шараф мемориали олдида суратга тушишган. Шу вақтда улардан бири ёдгорлик устига чиққан, қолган икки нафари еса абадий олов яқинида баланд овозли мусиқа остида рақсга тушган. Ушбу ҳаракатлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, жамоатчилик еътиборини тортган.
Шунингдек, тергов жараёнида ноқонуний миграция билан боғлиқ ҳолатлар ҳам аниқланган. Хусусан, айбланувчилардан бири 2021-йилда Россия фуқароси билан сохта никоҳ қуриш орқали яшаш учун рухсатнома олган. Кейинчалик, 2022-йилда у ушбу аёл билан тил бириктириб, сохта маълумотлар асосида фарзандининг оталигини бошқа хорижий фуқарога расмийлаштирган, бу еса унга Россияда қонуний яшаш ҳуқуқини олиш имконини берган.
Суд қарорига кўра, айбланувчиларга нисбатан 2,5 йилдан 3 йилгача шартли жазолар тайинланди. Айрим шахсларга давлат хизматида ишлаш, педагогик ва илмий фаолият билан шуғулланиш тақиқланди. Шунингдек, сохта никоҳ ва оталик ҳақидаги ёзувлар бекор қилинди.









