SOS
Жиноят

Челябинскда ноқонуний ибодат уйи ташкилотчиси қўлга олинди

Челябинскда ноқонуний ибодат уйи ташкилотчиси қўлга олинди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ходимлари Челябинск шаҳридаги бозорлардан бирида ноқонуний ибодат уйи ташкил етган хорижлик фуқарони қўлга олди.

Расмий маълумотларга кўра, ушбу шахс ибодат уйига келувчилар орасида Россия ҳудудида фаолияти тақиқланган халқаро диний бирлашма ғояларини тарғиб қилган. Шунингдек, у турли диний конфессия вакилларига, жумладан, бошқа оқимдаги мусулмонларга нисбатан адоват уйғотишда айбланмоқда.

Тергов жараёнида аниқланишича, гумонланувчи ўзининг кескин чиқишлари билан расмий диний идоралар вакиллари ўртасида низоли вазиятларни келтириб чиқарган. Қўлга олинган шахсга нисбатан Россия фуқаролигини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом етмоқда.

31.08.20264