SOS
Жиноят

Генералга суиқасд қилган мигрантларга нисбатан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

Генералга суиқасд қилган мигрантларга нисбатан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

Россия Ҳарбий апелляция суди 19-октябр куни генерал-лейтенант Игорь Кириллов ва унинг ёрдамчиси Илья Поликарповга қарши амалга оширилган теракт иши бўйича ҳукмни ўз кучида қолдирди. Судланувчиларнинг ҳимоячилари жазони енгиллаштиришни сўраб қилган мурожаатлари қаноатлантирилмади.

Жиноят иши материалларига кўра, 2024-йил 17-декабрда Ўзбекистон фуқароси Аҳмаджон Қурбонов генерал яшайдиган уй олдига портловчи мослама ўрнатилган электросамокатни қолдирган. Портлаш оқибатида икки офицер ҳалок бўлган. Тергов маълумотларига кўра, ушбу ҳаракатлар учун ижрочига 100 минг доллар ваъда қилинган.

Суд қарори билан асосий ижрочи Аҳмаджон Қурбонов умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, ишга алоқадор бўлган Роберт Сафарян 25 йилга, Батухан Точиев 22 йилга ва Рамазон Падиев 18 йилга озодликдан маҳрум этилди. Судланувчилар, шунингдек, жабрланувчиларнинг яқинлари фойдасига 16,2 миллион рубл миқдорида моддий зарар тўлашга мажбур этилди.

Бундан ташқари, портлаш оқибатида зарар кўрган 14 та автомобиль ва 28 та хонадонни таъмирлаш учун 3,3 миллион рубл зарар етказилгани аниқланган. Тергов давомида жиноятни тайёрлаш учун жами 842 минг рубл сарфлангани маълум бўлди.

22.10.20263