SOS
Жиноят

Красноярск ўлкасида қидирувда бўлган 27 киши, жумладан, ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди

Красноярск ўлкасида қидирувда бўлган 27 киши, жумладан, ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди

Россия Жазони ижро этиш федерал хизматининг Красноярск ўлкаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан икки кун давомида «Розыск» (Қидирув) оператив-профилактика тадбири ўтказилди. Тадбир доирасида ҳуқуқ-тартибот органларидан яширинган 27 нафар шахс қўлга олинди.

Расмий маълумотларга кўра, операция давомида қидирувдаги шахслар бўлиши мумкин бўлган 800 дан ортиқ манзил текширилган. Қўлга олинганлар орасида ўғрилик жиноятини содир этганликда гумон қилинаётган бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам борлиги аниқланди.

Шунингдек, ушланганлар орасида ҳарбий хизмат жойини ўзбошимчалик билан тарк этган бир нафар эркак ва федерал қидирувда бўлган яна 24 нафар шахс мавжуд. Ҳозирда қўлга олинганларга нисбатан тегишли процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.

19.10.20263