Нижний Новгород вилояти ички ишлар органлари ходимлари 2026-йилнинг 14-15-октябр кунлари «Розыск» (Қидирув) махсус операциясини ўтказди. Тадбир давомида жами 543 нафар ҳуқуқ-тартибот органи ходими ва 6 нафар жамоат ташкилоти вакили жалб этилди.
Икки кунлик тезкор тадбирлар натижасида жиноят содир этганликда гумонланган ва айбланган 45 нафар шахс қўлга олинди. Улар орасида Ўзбекистон Республикаси томонидан давлатлараро қидирувга берилган шахслар ҳам бор.
Хусусан, Бор шаҳрида 62 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. У Навоий вилояти ИИБ томонидан оилавий (маиший) зўравонликда айбланиб, қидирувга берилган эди. Айни пайтда ушланган шахс қамоққа олинган.
Шунингдек, операция давомида бедарак йўқолган 40 нафар фуқаронинг манзили аниқланди. Полиция ходимлари қидирув ишлари доимий равишда олиб борилишини ва қонунбузарларни аниқлаш бўйича чоралар давом этишини эслатиб ўтди.









