Краснодар шаҳрида ўлка Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг собиқ ўринбосари, полковник Алексей Чебураков қўлга олинди. Расмий маълумотларга кўра, юқори мартабали ходимнинг ҳибсга олиниши ноқонуний тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ жиноят ишлари доирасида амалга оширилган.
Ўтган йилнинг ёзидан буён ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳудудда тўртта яширин завод ва бир нечта омборхона аниқланган. Тергов ҳаракатлари натижасида умумий қиймати 2,5 миллиард рублга тенг бўлган контрафакт маҳсулотлар мусодара қилинган.
Аниқланишича, ушбу яширин сехларда асосан хорижлик фуқаролар меҳнат қилган. Тергов хулосаларига кўра, полковник Алексей Чебураков ички ишлар тизимида айнан ушбу хорижлик ишчилар устидан назоратни амалга ошириш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари давом етмоқда. Ушбу воқеа ноқонуний корхоналарда ишга жойлашиш хавфи ва унинг оқибатлари ҳақида яна бир бор еслатиб ўтади.









