Санкт-Петербург шаҳрининг Киров туманида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ноқонуний интим хизматлар кўрсатиб келган жой фош этилди. Россия ИИВнинг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича бош бошқармаси хабарига кўра, тезкор тадбирлар Дачний проспектидаги хонадонлардан бирида ўтказилди.
Текширув давомида 41 ёшли Марказий Осиё давлати фуқароси ушбу хонадонни фоҳишахона сифатида ижарага бериб келганликда гумонланиб қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, гумонланувчига нисбатан яшаш жойидан чиқиб кетмаслик тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Шунингдек, хонадонда бўлган 36 ва 33 ёшли яна икки аёл аниқланган. Уларнинг барчасига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Аёллардан бири миграция қонунчилигини бузганлиги учун қўшимча жавобгарликка тортилган.
Полиция ходимлари воқеа жойидан бешта мобил телефон ва пул маблағларини ашёвий далил сифатида олиб қўйган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.









