SOS
Жиноят

Россияда ҳуқуқ-тартибот ходимига пора таклиф қилган мигрант жиноий жавобгарликка тортилди

Россияда ҳуқуқ-тартибот ходимига пора таклиф қилган мигрант жиноий жавобгарликка тортилди

Санкт-Петербургнинг Москва туманида 2026-йил 9-октябр куни ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан тўхтатилган хорижлик фуқаро жиноий жавобгарликка тортилди. Маълум бўлишича, шахс Россия Федерациясида бўлиш қоидаларини бузганлиги (Россия Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 18.8-моддаси 3-қисми) аниқлангач, маъмурий жавобгарликдан қутулиб қолиш мақсадида пора таклиф қилган.

Фуқаро патрул автомобилининг орқа ўриндиғида жойлашган принтер ичига 20 минг рубл миқдоридаги пул маблағини яшириб қўйишга уринган. Бироқ, инспектор порани қабул қилишдан қатъий бош тортган ва бу ҳолат юзасидан зудлик билан тегишли органларга хабар берган.

Россия Тергов қўмитасининг шаҳар бўйича бош бошқармаси маълумотига кўра, ушбу ҳолат юзасидан пора беришга уриниш (Россия Жиноят кодексининг 30-моддаси 3-қисми ва 291-моддаси 3-қисми) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирги вақтда қўлга олинган шахсга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

11.10.20261