SOS
Жиноят

Россияда мигрантлар томонидан содир этилган жиноятлар сони 39 фоизга камайди

Россияда мигрантлар томонидан содир этилган жиноятлар сони 39 фоизга камайди

Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин иштирокида ўтказилган йиғилишда жорий йилнинг 8 ойи давомида хорижий фуқаролар томонидан содир этилган жиноятлар таҳлил қилинди. Расмий маълумотларга кўра, 2026-йилда хорижликларнинг умумий жиноятчиликдаги улуши 5 фоиздан 3 фоизгача қисқарган.

Ҳисобот даврида мигрантлар томонидан жами 18 мингга яқин қонунбузарлик қайд этилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 39 фоизга камроқдир. Шунингдек, хорижликлар ва Россияда ноқонуний яшаётган шахслар томонидан содир этилган оғир турдаги жиноятлар, жумладан, қотиллик, зўрлаш ва талончилик ҳолатлари икки бараварга қисқаргани қайд этилди.

Шу билан бирга, этник гуруҳлар томонидан содир этилган жиноятлар сони 13 фоизга ошган. Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, бундай гуруҳлар кўпинча Марказий Осиё ва Кавказрти давлатлари вакилларидан шаклланади. Бундан ташқари, ноқонуний миграцияни ташкил этиш билан боғлиқ ҳолатлар 3 мингтагача кўпайган.

Миграция соҳасидаги мансабдор шахсларнинг қонунбузарликлари ҳам диққат марказида бўлди. 2026-йилда ички ишлар органлари ходимларига нисбатан 463 та жиноят иши қўзғатилган. Ушбу соҳадаги жиноятлар учун 217 та иш судга оширилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 42 фоизга кўпдир.

06.10.20261