SOS
Жиноят

Россияда Ўзбекистонлик фуқаро педофилияда айбланмоқда

Россияда Ўзбекистонлик фуқаро педофилияда айбланмоқда

Москванинг жанубидаги дўконлардан бирида 11 ёшли мактаб ўқувчиси қўриқчи томонидан зўравонликка учради. Болалар ичимлик ва ширинликларни рюкзакка солиб, пулини тўламасдан кассадан ўтмоқчи бўлганида қўриқчи уларни тўхтатган.

Хавфсизлик ходими болалардан бирини қўйиб юборган. Иккинчи болани эса полиция билан қўрқитиб, дўконда олиб қолган. Бола унинг ортидан иккинчи қаватга чиққан. Қўриқчи болани ҳожатхонага олиб кириб, у ерда унга нисбатан зўравонлик содир этган.

Бола бўлиб ўтган воқеани дарҳол айтмаган. У бошида вазиятни дўстларига, кейинчалик эса катталарга сўзлаб берган. Тиббий экспертиза боланинг гапларини тасдиқлаган. Кейинчалик қўриқчининг ўзи ҳам айбига иқрор бўлган.

11.10.20261