SOS
Жиноят

Санкт-Петербургда 2 кг гиёҳванд модда билан қўлга олинган мигрантга жиноят иши очилди

Санкт-Петербургда 2 кг гиёҳванд модда билан қўлга олинган мигрантга жиноят иши очилди

Санкт-Петербург полицияси ходимлари томонидан 28 ёшли Марказий Осиё фуқароси ноқонуний гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланганликда гумонланиб қўлга олинди. Ҳодиса шаҳарнинг Ударников шоҳ кўчасида содир бўлган.

Шахсий тинтув жараёнида гумонланувчидан сотиш учун тайёрланган йирик миқдордаги тақиқланган моддалар мусодара қилинди. Расмий маълумотларга кўра, олиб қўйилган моддаларнинг умумий оғирлиги қарийб 2 килограммни ташкил этади.

Айни пайтда мусодара қилинган моддалар таркибини аниқлаш учун экспертизага юборилган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов-тезкор гуруҳи гиёҳванд моддаларнинг келиб чиқиш манбаларини ва уларни тарқатиш каналларини аниқлаш бўйича суриштирув ишларини олиб бормоқда.

11.10.20261