Толятти шаҳридаги «Рубеж» назорат-ўтказиш пунктида хизмат олиб бораётган йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари Мерседес русумли юк автомобилини тўхтатиб, ҳужжатларни текширувдан ўтказди. Текширув давомида 1989-йилда туғилган хорижлик ҳайдовчи тақдим етган ҳайдовчилик гувоҳномаси ходимларда шубҳа уйғотди.
Аниқланишича, мазкур ҳужжат рангли принтер ёрдамида тайёрланган қалбаки нусха бўлиб чиққан. Ҳайдовчи ўз кўрсатмасида асл гувоҳномасини йўқотиб қўйгач, қалбаки ҳужжатни интернет орқали сотиб олганини маълум қилган. Ҳозирги вақтда автомобил жарима майдончасига жойлаштирилган, қалбаки ҳужжат еса експертизага юборилган.
Россия ИИВнинг Самара вилояти бўйича бошқармаси маълумотига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 327-моддаси 3-қисми (қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом етмоқда.
Ушбу ҳолат хорижлик ҳайдовчиларни ҳужжатларни расмийлаштиришда қонуний йўллардан фойдаланишга ва интернетдаги шубҳали таклифлардан еҳтиёт бўлишга чақиради. Қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиш Россия қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.









