SOS
Жиноят

Ёқутистонда 30 йил аввал содир етилган қотиллик иши судга оширилди

Ёқутистонда 30 йил аввал содир етилган қотиллик иши судга оширилди

Россия Тергов қўмитасининг Ёқутистон Республикаси бўйича бошқармаси 1993-йилда содир етилган оғир жиноят бўйича тергов якунланганини еълон қилди. 56 ёшли маҳаллий фуқаро ўша вақтда юз берган қотиллик ва қотилликка уринишда айбланмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, 1993-йил 27-октябрдан 28-октябрга ўтар кечаси Ёқуцк шаҳридаги хонадонлардан бирида шахсий адоват туфайли можаро келиб чиққан. Айбланувчи уч нафар танишига пичоқ билан жароҳат етказган. Оқибатда жабрланувчилардан бири воқеа жойида вафот етган, қолган икки киши еса ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам туфайли омон қолган.

Жиноят содир етилганидан сўнг, гумонланувчи қидирувга берилган ва узоқ вақт давомида яширинган. У 2024-йилда шахсий маълумотларини ўзгартириб, Москвага ишлаш учун келган ва миграция қонунчилигини бузгани учун жавобгарликка тортилган. Шундан сўнг у яна Россияни тарк етган, бироқ 2026-йилда қайтиб келганида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган.

Қўлга олинган шахс Ёқутистонга олиб келинган ва суд қарори билан ҳибсга олинган. Тергов давомида тўпланган далиллар асосида жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилди.

31.08.20261