SOS
Меҳнат

Россияда ишлаётган ўзбекистонликларнинг олиб қўйилган ҳужжатлари қайтариб берилди

Россияда ишлаётган ўзбекистонликларнинг олиб қўйилган ҳужжатлари қайтариб берилди

Россиянинг “Инсити Логистика” МЧЖда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ўзларининг шахсий ҳужжатлари иш берувчи томонидан олиб қўйилгани ҳамда иш ҳақлари ўз вақтида тўланмаётгани юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонасига мурожаат қилган.

28-сентябрь куни келиб тушган мазкур мурожаат асосида ваколатхона ходимлари корхона манзилига бориб, иш берувчи билан музокаралар олиб борган. Натижада ўзбекистонлик ишчиларнинг олиб қўйилган ҳужжатлари тўлиқ қайтариб берилди. Шунингдек, иш берувчи кечиккан иш ҳақларини 48 соат ичида тўлаб бериш мажбуриятини зиммасига олди. Ҳозирда мазкур ҳолат ваколатхона назоратида турибди.

Россияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқлари бузилган тақдирда, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг +7 (495) 803-40-00 рақамли 24/7 колл-маркази ёки +7 (925) 045-47-44 ишонч телефони орқали ёрдам сўрашлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Россияда 1-сентябрдан бошлаб хорижликлар учун янги қонуний талаблар кучга кирган. Унга кўра, мамлакатда 90 кундан ортиқ қолишни режалаштирган чет элликлар ОИВ (ОИТС) ва гиёҳвандлик бўйича тиббий кўрикдан ўтиши ҳамда тегишли маълумотномани олиши шарт.

29.09.20264