Ўзбекистонлик 68 ёшли фуқаро қарийб бир ой давомида тегишли патенциз тепловоз машинисти бўлиб ишлаган. Корхона унга иш ҳақини тўлашдан бош тортгач, ишчининг ўзи полицияга мурожаат қилган ва ушбу ҳолат фош бўлган.
Текширув давомида ташкилот раҳбари ҳуқуқ-тартибот идораларини алдашга уринган. У ишчи гўёки 22 кун давомида корхонада шунчаки «танишув екскурсиясида» бўлганини даъвоҳ қилган. Аммо полиция қонунбузарликни исботлади ва суд директорни айбдор деб топди.









