SOS
Хавфсизлик

Ростов-на-Донуда миграция назорати бўйича рейд ўтказилди

Ростов-на-Донуда миграция назорати бўйича рейд ўтказилди

Ростов-на-Дону шаҳридаги бозор ҳудудларидан бирида Россия ИИВ ходимлари томонидан миграция назорати бўйича текширув тадбирлари ўтказилди. Рейд давомида бозор ҳудуди ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўраб олинди.

Текширув жараёнида хавфсизликни таъминлаш ва тартибни назорат қилиш мақсадида учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар)дан фойдаланилди. Дронлар ёрдамида ҳудуддан чиқиб кетишга уриниш ҳолатларининг олдини олиш чоралари кўрилди.

Рейд давомида хорижий фуқароларнинг миграция қонунчилигига риоя етиши, шунингдек, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари текширилди. Шунингдек, савдо расталари ва айрим шахсларнинг алоқа воситалари кўздан кечирилди.

Текширув натижасида қонунчиликни бузганликда гумон қилинган шахслар аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилди. Мигрантларга ўз ҳужжатларини доимо тартибда сақлаш ва миграция қоидаларига қатъий риоя қилиш тавсия етилади.

31.08.20265