Санкт-Петербург шаҳрида чет ел фуқаролари ўртасида келиб чиққан жанжал пичоқбозлик билан якунланди. Россия ИИВнинг шаҳар ва Ленинград вилояти бўйича бош бошқармаси маълумотларига кўра, ҳодиса 15-август куни Химический берк кўчасидаги турар жойлардан бирида юз берган.
Аниқланишича, 55 ёшли еркак ва унинг 36 ёшли ватандоши ўртасида ошхонада ўзаро келишмовчилик юзага келган. Маст ҳолатда бўлган гумонланувчи пичоқ ёрдамида жабрланувчининг кўкрак қисмига жароҳат етказган. Жабрланувчи мустақил равишда тиббиёт муассасасига мурожаат қилган ва оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Полиция ходимлари гумонланувчини ҳодисадан бир неча соат ўтиб, воқеа жойи яқинида қўлга олган. Мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 30-моддаси 3-қисми ва 105-моддаси 1-қисми (қотилликка уриниш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Россия Тергов қўмитасининг Киров тумани бўйича тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчига нисбатан айблов еълон қилинган бўлиб, унга нисбатан еҳтиёт чорасини танлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.









