Ярославл вилояти ИИБ хабарига кўра, Ростов туманида яшовчи 45 ёшли шахс Россия Федерацияси фуқаролигидан маҳрум етилди. Мазкур фуқаро 18 йил аввал Россия паспортини олган еди.
Фуқароликдан маҳрум етилишига суд ҳукми асос бўлди. Дзержинский туман суди томонидан у Россия Жиноят кодексининг 322.1-моддаси 2-қисми (ноқонуний миграцияни ташкил етиш) бўйича айбдор деб топилган. Унга нисбатан шартли равишда озодликдан маҳрум етиш жазоси тайинланган.
Суд ҳукми қонуний кучга киргач, 2023-йил 28-апрелдаги «Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисида»ги 138-ФЗ-сонли федерал қонун талабларига мувофиқ, ички ишлар органлари томонидан шахснинг фуқаролигини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Полиция маълумотларига кўра, 2026-йилда миграция бўлинмалари томонидан шу каби асослар билан жами 14 та фуқароликни бекор қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган. Бу ҳолатлар асосан Россия Конституцияси ва қонунчилигига риоя қилиш мажбуриятини бузиш, жумладан, жиноят содир етиш билан боғлиқдир.
Расмийлар Россия фуқаролигини олган шахслар мамлакат қонунчилигига қатъий риоя қилишлари шартлигини ва қонунбузарликлар фуқароликдан маҳрум етилишига олиб келиши мумкинлигини еслатиб ўтади.









