SOS
Депортация

Амур вилоятидан 35 муҳожир депортация қилинади

Амур вилоятидан 35 муҳожир депортация қилинади

Амур вилоятининг Сковородино муниципал округида полиция ва табиатдан фойдаланиш вазирлиги ходимлари томонидан рейдлар ўтказилди. Текширувлар асосан олтин қазиб олувчи артеллар ва саноат майдончаларида амалга оширилди.

Олдой дарёси яқинидаги ҳудудда 8 нафар муҳожир ишлаш учун тегишли патентга ега бўлмаган ҳолда меҳнат қилаётгани аниқланди. Уларнинг ҳар бирига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шунингдек, Мокча дарёси яқинида яна 27 нафар хорижлик текширувдан ўтказилди. Улардан 26 нафарида ишлаш учун рухсатнома бўлмаган, бир нафар шахс еса Россия ҳудудида қонуний асосларсиз бўлиб тургани маълум бўлди.

Умумий ҳисобда рейдлар давомида миграция қоидаларини бузган 35 нафар шахс аниқланди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қарорига кўра, ушбу фуқароларнинг барчасини Россия ҳудудидан маъмурий тартибда чиқариб юбориш чоралари кўрилмоқда.

18.08.20260